Андижонда газ чақнашидан портлаш юз берди

Local

image

Жорий йилнинг 2 апрель куни Андижонда газ чақнашидан портлаш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилишларича, Андижон шаҳар 1-кичик даҳада яшовчи Д.П. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида, газ плитасидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада Д.П. ва унинг икки нафар фарзанди куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 


Tags

Rate Count

55

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends