Андижонда ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди
Жамият
−
11 Февраль 2019
2743Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди.
“Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонасида такомиллаштирилган ушбу восита автомашина ҳаракатланиши учун энг ноқулай ҳисобланган йўлларда ҳам бемалол юра олади. Айниқса, шаҳар шароитидаги тирбандликлар, тор кўчаларда манзилга кириб бориш унинг учун чўт эмас, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
“Квадроцикл 100 литр ҳажмли сув сиғими, кичик мотопила, 16 метр шланг, мобиль алоқа воситаси, овозкучайтиргич, сирена билан таъминланган. Шунингдек, ундан жойларда патруль хизматини, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланса бўлади. Шу боис уни “Ёнғин ўчириш патрули” деб номладик”, дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жасурбек Каримов.
GM Uzbekistan акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган янги мослама ёнғин пайтида 5 киши томонидан амалга ошириладиган юмушларни бир киши томонидан бажарилишига имкон бермоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь