Андижонда “Энергосавдо” юристконсульти пора билан ушланди

3-саҳифа

image

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” Андижон бўлинмаси етакчи юристконсульти 788 млн сўмлик зарарни ёпиб бериш эвазига 5 минг доллар пора талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси етакчи юристконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан расмийлаштирилган далолатномага кўра, электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бартараф этиб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Жорий йилнинг 1 май куни у сўралган пул маблағидан 500 долларини олган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 4500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Хива туманида Мажбурий ижро бюроси ходими 1500 доллар пора билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора юристконсульт Энергосавдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг