Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни “еб юборгани” айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида банк бошқарувчиси 230 миллион сўмни ишлатиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, “Халқ банки”нинг Булоқбоши филиали бошқарувчиси 230 миллион сўм пул маблағларини ишлатиб юборган. 

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмаган.

Вилоят прокуратурасига кўра, мазкур ҳолат ўрганилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Самарқандда банк юристи 1950 АҚШ доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг