Андижонда аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
05 Февраль 2023
7016Андижон вилоятида 21 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди.
Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 15:30 да Андижон тумани "Қоратут" маҳалласи ҳудудида аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган вақтида уни юк машинаси уриб кетган.
"Қайрилаётган вақтимда аёл кишининг бақирган овозини эшитиб қолдим. Тўхтаб қарасам шу ҳолат вужудга келибди. Дарҳол уни тез тиббий ёрдамга олиб бордим", дейди юк машинаси ҳайдовчиси.
Аёл шошилинч равишда чап оёқ болдир қисми ва бош суягининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.