Андижонда аёл бошқарувидаги Onix анҳорга тушиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 8 октябрь куни Андижон вилоятидаги аёл бошқарувидаги Onix русумли транспорт воситаси анҳорга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:00 ларда Андижон шаҳрининг Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги овқатланиш шохобчаси автотураргоҳидан 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.О.  (аёл) ўзининг Onix русумли транспорт воситасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ушбу жойдаги анҳорга тушиб кетган.

Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Транспорт воситаси махсус техникалар ёрдамида анҳордан чиқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Spark ҳайдовчиси билан каналга тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Onix

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг