Андижонда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
Жамият
−
28 сентябр 2020 13857 1 дақиқа
Бугун, 28 сентябрь куни Андижон вилоятида юк машинаси уйга бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 17:20 ларда Булоқбоши туманида юз берган. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Л. VOLVO русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва йўл четидаги яшаш хонадони атрофида ўйнаб юрган вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ни уриб юборган.

Натижада, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. воқеа жойида, пиёдалар Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август