Андижонда автобус ҳайдовчилари ногиронлиги бўлган шахсни олиб кетмади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда шаҳрида йўналишларда фаолият кўрсатаётган автобус ҳайдовчилари турли баҳоналар билан ногиронлиги бўлган шахснинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланишини рад этгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ҳолат Андижон вилояти Транспорт бошқармаси томонидан назоратга олинган ҳамда махсус ишчи гуруҳи тузилиб йўналишларда ўрганиш ишлари ўтказилган. Ўрганиш давомида “Alpomish Merosi” МЧЖ томонидан йўналишларда фаолият юритаётган барча янги автобусларда пандус (аппарель) ускунаси техник соз ҳолатда эканлиги аниқланган.

Бироқ корхонага ишга янги қабул қилинган ҳайдовчиларнинг аксариятида ушбу ускунадан тўғри фойдаланишни билмаган. 

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 22 июнь куни вилоят транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. 

Унда барча тоифадаги йўловчиларга сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, пандус (аппарель) билан жиҳозланган автобус ҳайдовчиларига зарурат туғилганда ушбу ускунадан тўғри фойдаланган ҳолда йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

756

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг