Андижонда аппендицити олиб ташланган аёл операциядан кейин вафот этди

3-саҳифа

image

Андижонда аппендицитга гумонланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган аёл вафот этди. Ушбу ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Қўрғонтепа тумани “Қўштепа” МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган фуқаро Д.О. жорий йилнинг 26 апрель куни туман тез тиббий ёрдам бўлимига ўткир аппендицит ташхиси билан олиб келинган. 

Шу куни жаррохлик амалиёти ўтказилган, бироқ аёлнинг ҳолати яхшиланмагани оқибатида 28 апрель куни вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.О. нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида комиссиявий суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг