Андижонда аҳолидан ундирилган 69,8 млн сўм коммунал тўловлари “еб юборилди”

Crime

image

Андижонда аҳолидан коммунал тўловлар учун қабул қилинган 69,8 миллион сўм талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Унда Шаҳрихон туманлараро почта алоқа боғланмаси таркибидаги “Қозиқўрғон” алоқа бўлими бошлиғи Д.А. ва бошқалар фуқаролардан коммунал тўловлар учун қабул қилинган 69,8 миллион сўм нақд пулни ҳисоб-рақамга кирим қилмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган. 

Текширув давомида э са етказилган зарарнинг 11,4 миллион сўми ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

48

Rating

3

Rate this article

Share with your friends