Андижонда 9 ёшли бола “Москвич” уриши оқибатида вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида қўшимча тиркамали “Москвич” 9 ёшли болани уриб кетди.  Бу ҳақда “Миллар” кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 октябрь куни туманнинг “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли мактабнинг 3 синф ўқувчисини қўшимча тиркаламали “Москвич” босиб кетган. Бола тўгарак машғулотларидан сўнг, уйга қайтаётганда йўлда келаётган тиркамали “Москвич” автомашинасига осилиб чиқмоқчи бўлган. Аммо у оёғи сирпаниб кетиб машина балонлари остида қолган.

“Борсам ҳамма жойи қон, бола осмонга қараб кўзини очиб ётибди. Тез ёрдам чақирдим, лекин келмади. Кейин уни Damas'га олиб, тез тиббий ёрдам бўлимига олиб бордик”, дейди воқеага гувоҳ бўлган ўқитувчи.

9 ёшли бола эса олган оғир турдаги тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made