Андижонда 6 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчак туҳмат учун жазоланди

3-саҳифа

image

Бундан 6 ой аввал, Андижон вилоятида олти киши томонидан зўрланганини айтиб, туҳмат қилган 5 ойлик келинчак 2,5 йил муддатга озодликдан чекланди.  Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 май куни О.О. соат 17:00 ларда Андижон тумани, “Қорақалпоқ” МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар А.С., О.М., Б.Х., Х.М., М.Ж.. Б.А. ва А.М. томонидан зўрланганини айтиб, ижтимоий тармоқларга ёлғон хабар жойлаштирган. 

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, видеотасвирга олган ҳолда кўздан кечирилган ва ишга алоқадор бўлган барча ашёлар, жумладан аризачи ва гумондорларга тегишли кийим-кечаклар олинган.

Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи ҳамда гумон қилинган шахсларнинг барчаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, олинган ашёлар бўйича судга оид биология, судга оид криминалистика, судга оид толали материалларни криминалистик текшириш ва судга оид физика-техникавий экспертизалари тайинланган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи О.О.нинг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор экани ва ҳомиласи ривожланаётгани аниқланган.

Судга оид толали материалларни криминалистик текшириш экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи О.О.нинг кийимларида гумондорларнинг кийимларига тегишли толалар мавжуд эмаслиги аниқланган.     

Жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганини, айрим шахслар (қонунчилик талабларига асосан шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланади) моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига теккани ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилганини, агарда ушбу кўрсатмани бермаса турмуш ўртоғи билан бирга яшаттирмасдан, ажратиб юборишини айтгани сабабли, иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганини маълум қилган.

Шунингдек, ишга алоқадор бўлган ва гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган шахслар, ҳодиса куни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган шийпон атрофида бегона эркакларни кўрмаганини ҳамда дала шийпонидан аёл кишининг ёрдам сўраб бақирган овозини эшитилмаганини маълум қилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи О.О. маълум қилган олти нафар шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судида кўриб чиқилган ва судланувчи О.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг “а” банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг