Андижонда 53 ёшли эркак “собутыльник”ини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
25 Март 2022
9376Андижонда икки фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқиши ортидан бири иккинчисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 март куни 50 ёшли А.Р. ҳамда 53 ёшли Б.А. Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙда жойлашган 53 ёшли М.М.нинг яшаш хонадонига меҳмонга келиб, бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Кейинроқ А.Р. ҳамда Б.А. маст бўлган ҳолда бир-бирларини ҳақорат қилган, шундан сўнг, иккисининг ўртасида жанжал юзага келган.
Можаро ортидан Б.А. стол устида турган хўжалик пичоғини олиб А.Р.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. А.Р. эса ҳодиса жойида вафот этган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Р.да кўкрак қафаси ўнг томон соҳасидан кўкрак бўлиғига тешиб ўтувчи санчма кесма жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳат оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси