Андижонда 50 кишига ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинди
Жамият
−
10 Март 2021
4921Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.b.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар номига субсидия маблағларини ажратиш орқали “Х.b.” кооперативига 111,5 млн сўм ўтказиб, амалда фуқароларга ҳеч қандай маҳсулот етказмасдан ёки хизмат кўрсатмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси