Андижонда 45 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 45 ёшли эркак ўз қорнига пичоқ уриб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Жалақудуқ тумани “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи 1978 йилда туғилган А.Э. соат 18:30 ларда ўз уйида қорин соҳасига пичоқ уриб, жонига қасд қилган. У туман тез-тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.

Қайд этилишича, А.Э. юқоридаги манзилда 2 нафар вояга етмаган (2008 й., 2010 й.) қизлари билан бирга яшаб келган. У турмуш ўртоғи билан 2011 йилда ажрашган. А.Э. 2012 йилда Қозоғистонга ишлагани кетиб, 2020 йилда депортация қилинган. Шундан сўнг, у Ўзбекистонда кунлик мавсумий ишлар билан шуғулланиб келган ҳамда ичкиликбозликка ружу қўйган.

Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон суиқасд пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made