Андижонда 4 та автомобиль тўқнашиб кетди (видео)

Жамият

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 апрель куни соат 15:40 ларда, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Карнайчи” МФЙ ҳудудидан ўтган “А-373 М-39” автомобиль йўлининг 407-километрида:

  • 1980 йилда туғилган ҳайдовчи З.И. бошқарувидаги Cobalt;
  • 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Қ. бошқарувидаги Nexia-3;
  • 1991 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги;
  • 1989 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси З.И. ҳамда Damas русумли автомобиль йўловчиси М.А. ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг