Андижонда 37 киши “фаст-фуддан” заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди 

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 37 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиши ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди. 

Қайд этилишича, заҳарланишга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида беморларнинг барчаси жорий йилнинг 5-6 июль кунлари туман марказида жойлашган тез тайёрланадиган егуликлар билан савдо қилувчи шохобчадан “Нонбургер” ва “Ход-дог” сотиб олиб истеъмол қилганини билдиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан бугун, 7 июль куни Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 июль куни соат 12:10 да Қўрғонтепа туман Юқумли касалликлар шифохонасига фуқаролар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган. 

Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган, бироқ ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. 

Кеча, 6 июль 23:00 ҳолатига шифохонага жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, беморларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг