Андижонда йирик миқдордаги пулни ўзлаштирган “Халқ банки” ходимига жиноят иши очилди
Жамият
−
06 Февраль 2021
5783Андижонда хизмат вазифасидан фойдаланиб банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирган банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” туман филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Натижада банкнинг бош мутахассиси З.И. 2020 йилнинг декабрь ва жорий йилнинг январь ойида туман деҳқон бозорида ўрнатилган банкоматлардан жами 345,5 млн сўм нақд пулни олишга эришиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, ўзининг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси