Андижонда 32 яшар эркак аянчли ўлим топди

3-саҳифа

image

Андижонда вилоятида “Вольга” автомобили каналга тушиб кетди. Оқибатда 32 яшар йўловчи сув остида вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 26 октябрь куни Балиқчи тумани “Юртобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Андижон каналида содир бўлган. 

26 октябрь куни тахминан соат 15:30 лар чамаси 1991 йилда туғилган Мурод Эсматов ўзига тегишли бўлган “Вольга” русумли автомашинасида сувга тушиб кетган. Кўрилган тезкор ёрдам натижасида ҳайдовчи қутқариб олинган. Лекин машинада бўлган яна бир фуқаро, 1988 йилда туғилган Илҳом Эргашев воқеа жойида сувга чўкиб, вафот этган. 

Йўл патруль хизмати ходимининг маълум қилишича, йўл қатнов қисми тегишли чизиқлар билан белгиланган бўлиб, ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга ўтиб кетиши сабаб бўлган. 

“Ҳодисадан сўнг зудлик билан маҳалла аҳолиси ёрдамга чақирилган. Мурод Эсматовга ёрдам кўрсатилгандан сўнг, унинг шергини ҳам қутқаришга ҳаракат қилдик”, дейди қутқарувда бўлган маҳалла аҳолисидан бири. 

Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг