Андижонда 2 балли зилзила содир бўлди
Жамият
−
19 Октябрь 2022 3976 1 дақиқа
Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекитон Республикаси Андижон вилоятининг 3 туманида зилизила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила маҳаллий вақт билан 19:46 да содир бўлган. Эпимарказ: Андижон вилояти, Булоқбоши тумани. Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 273 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
• Асака туманида 2 балл, 11 км;
• Булоқбоши туманида 2 балл, 12 км;
• Андижон шаҳрида 2 балл, 14 км.
Live
Барчаси