Андижонда 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олинди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 2021
21227Андижонда заргарлик дўконидан бир неча 10 миллионли товарларни ўғирлаган 18 ёшли рецидивист қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган 45 ёшли И.С.га тегишли тилла ва кумуш буюмлар сотиладиган дўконга ғайриқонуний равишда кирган. У мазкур дўкондан 70.000.000 сўмлик кумуш буюмларни, 150 АҚШ долларига тенг бўлган чойшаблар, тарози, касса аппарати, терминал ва бир дона қора рангли “барсетка”ни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Департаментнинг таъкидлашича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган хавфли рецидивист бўлмиш 18 ёшли И.М. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у, гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15