Андижонда 1 кг “гашиш”ни $9 000 га сотаётганлар ушланди

3-саҳифа 2092
image

Андижонда 1 килограмм “гашиш”ни 9 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 май куни “Қора дори-2022” тадбири давомида четдан контрабанда йўли орқали кириб келаётган ҳамда транзит ташилаётган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Хўжаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида тезкор-тадбир ўтказилган. 

Унда Фарғона вилоятида яшовчи М.А, Қўрғонтепа туманида яшовчи Б.С ҳамда Ж.М.лардан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9 000 долларга сотаётган вақтида ушланган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 2.9
t
×