Андижонда 1 гектар ерни $180 мингга сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Андижонда 1 гектар ер майдонини 180 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Асака туманидаги пиллачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ўзининг 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган қариндоши билан тил бириктирган.

Шундан сўнг, улар МЧЖга тегишли бўлган 1 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан  180 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса МЧЖ раҳбари сўралган пулдан 120 минг АҚШ долларини қариндоши орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг