Андижонда ҳокимлик масъули $8 минг пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 1 февраль куни Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. 8 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган “Оқбўйра агро” фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини “Иссиқхона” қуриш учун қишлоқ хўжалиги электрон харитасини яратиб бериш, кейинчалик ушбу ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Маълум қилинишича, кеча, 1 февраль куни  фуқаро А.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда талаб қилинган поранинг 8 000 долларини “Асака дехқон бозори” МЧЖ автотураргоҳида ўзининг бошқарувидаги автомобилида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг