Андижонда ҳаётдан тўйганини айтган аёл бинонинг 3-қаватидан тушиб кетди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2023
7375Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл киши уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 23:30 ларда фуқаро Н.Р.нинг вилоят ИИБга қилган мурожаати асосида етиб борган профилактика инспекторлари Андижон шаҳар, 3-кичик даҳадаги хонадонга етиб келишганида, фуқаро Н.Г. уй деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганини айтиб бақираётган бўлган.
Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБнинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб кирилган. Деразанинг ташқи томонидаги Н.Г.дан пастга тушиши сўралганда, у эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб кетиб, 3-қаватдан қулаган.
Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь