Андижонда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб, бурнини синдирди
Жамият
−
18 Июль 2023
5777Андижон вилоятида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини уриб, бурнини синдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 июль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида ЙПХ инспектори “Labo” русумли машинани тўхтатган. У текширилганда, ҳайдовчининг ҳужжатларида камчиликлар бўлгани сабабли автомашина жарима майдончасига олиб борилиши билдирилган. Бундан норози бўлган ҳайдовчининг жаҳли чиқиб, ходим билан жанжаллашган ва унинг юзига мушт туширган.
Суд-тиббий экспертизасига кўра, ходимга бурун синиши ёпиқ ташхиси билан енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2–қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.