Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли автомобиль двигателда бўлган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 26 январь куни соат 09:20 ларда Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 450-километрида содир бўлган. 

Маълум қилинишича, 1974 йилда туғилган А.М. Damas русумли автомобилда ҳаракатланиб келаётган вақтида двигателда қисқа туташув содир бўлган. Шу боис ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Двигателдаги туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган, тан жароҳати олганлар эса йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг