Андижонда ҳам пахта кластерига иш қўзғатилди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи “Khantex Group” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўмитанинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида, “Khantex Group”  МЧЖ томонидан 2023-2024 йилларда 8000 тонна ҳамда 2024 йил март ва апрель ойларида 8000 тонна пахта техник чигит маҳсулотлари биржа савдосига ойлик тасдиқланган график асосида қўйилиши маълум бўлган. Бироқ корхона томонидан 2024 йил март ойида 3000 тонна техник чигит маҳсулоти биржа савдосига умуман қўйилмагани аниқланган. 2024 йил апрель ойида 5000 тонна техник чигит маҳсулоти биржа савдоларига қўйилиши таҳлил қилинганда, 3000 тонналик қисми савдога қўйилгани ҳамда тасдиқланган режа-графикдан 2000 тонна кам чиқарилмагани маълум бўлган.

Шунингдек, кластер корхона томонидан 2024 йил апрель ойида пахта 3000 тонна техник чигит маҳсулоти биржа савдоларига бошланғич нархи 1 тонна учун 2 миллион 600 минг сўм нарх белгиланиб, нарх ўзгаришлари билан маҳсулотни хар бир тоннаси 2 миллион 652 минг сўмдан жами 7 956,0 миллион сўмга сотилган ҳамда жамият иштирокидаги 2024 йил 1 февраль кундаги биржа савдосига 3000 тонна маҳсулотни биржа савдоларига бошланғич нархи 1 тоннаси учун 2 миллион 600 минг сўм нарх белгиланса-да, 2 миллион 605 минг сўмдан сотилган.

Оқибатда ушбу маҳсулотни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққослаганда, маҳсулот нархларини юқори қўллаш ортидан жами 380 миллион сўмга яқин миқдорда тафовут чиққан.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Khantex Group” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Қарши агрокластер” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланганди. Пахта-тўқимачилик кластери томонидан 8 та ҳолатда пахта толаси маҳсулотини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилгани маълум бўлган. Шунингдек, ушбу маҳсулотни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда, нархларини юқори қўллаш оқибатида жами 517 миллион сўмга яқин миқдорда фарқ юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон пахта кластери Khantex Group

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made