“Андижон воқеалари”дан кейин Ўзбекистондан кетган Чупик Россияда ҳибсга олинди. У депорт қилиниши мумкин
Жамият
−
25 Сентябрь 2021
35072Бугун, 25 сентябрга ўтар кечаси Россияда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан муҳожирларга ёрдам берадиган “Тонг Жаҳони” нотижорат ташкилоти раҳбари Валентина Чупик Шереметьево аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Новая газета” нашри ёзмоқда.
“Мен Шереметьево аэропорти, Ф терминалидаги махсус ҳибсхонада ўтирибман. Ҳужжатлар олиб қўйилгани учун мени қаерга олиб кетишлари номаълум”, дейди Чупик.
Қайд этилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига қочқин мақоми бекор қилингани тўғрисида хабар берилган. Шунингдек, унга 2051 йилгача мамлакатга кириш тақиқланган. Эндиликда, аёлга Ўзбекистонга депортация бўлиш хавф солмоқда. У ушбу давлат фуқароси ҳисобланади.
Хабарга кўра, Чупик бу маълумотни “Новая газета”га етказишга муваффақ бўлган ва шундан сўнг, алоқага чиқмай қўйган.
“Ватанида уни хавф кутмоқда”, дея қайд этган нашр.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ ҳимоячиси “Андижон воқеалари”дан кейин Россияга кўчиб кетган. У кўп йиллардан буён Москвада яшайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ҳамда бошқа муаммоларга дуч келган муҳожирларга бепул юридик ёрдам кўрсатади.
LiveБарчаси