Андижон шаҳар ҳокими депутат дахлсизлигидан маҳрум қилинди

Жамият 6350
image
-

Депутат ва Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19 618 квадрат метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганлиги сабабли депутатнинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади. 

Айтиш жоизки, Баҳром Ҳайдаров  давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказиши бўйича жорий йилнинг 3 февраль куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва ҳокимни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Баҳром Ҳайдаров ҳокимият ҳузуридаги Ер майдонларини ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия аъзолари билан гуруҳда Ер кодексининг 17, 23, 62-моддалари, қолаверса, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишларига зид равишда жисмоний ва юридик шахсларга аукцион орқали ўзининг ваколатидан қасддан фойдаланиб, ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратилиши ҳақида мутасадди мансабдорларга кўрсатма бергани аниқланган.

Ҳоким аслида бекор қилинган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатган ҳолда, комиссия далолатномалари ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, 2019-2020 йилларда ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарор ва фармойишларни қабул қилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3
t
×