“Андижон музқаймоғи” ҳаёт учун ўта хавфли экани айтилди

3-саҳифа

image
Дунёдаги энг қиммат музқаймоқ Гиннес рекордлар китобига киритилди north_east

Дунёдаги энг қиммат музқаймоқ Гиннес рекордлар китобига киритилди

“Андижон музқаймоғи” номи билан сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология бошқармаси хабар берди.

Таъкидланишича, “Андижон музқаймоғи”нинг қачон, қаерда, қай шароитда ва қандай маҳсулотдан тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Ҳаттоки, қадоқларда маҳсулотни қандай шароитда ва қанча муддатгача сақлаш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилмаган. Шу сабабдан ҳам ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфлидир.

Шунингдек, ушбу маҳсулотни кўчада сотиш учун ҳеч қандай рухсатнома олинмаган. Улар тақдим этиши мумкин бўлган рухсатнома кўчада сотиш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи корхона учун берилган. Истеъмол учун сотилаётган ҳар бир маҳсулот қадоқланган бўлиши ва унда ишлаб чиқарилган жойи, санаси, маҳсулот таркиби ва сақлаш муддати алоҳида кўрсатилиши керак.

“Ушбу маҳсулотда эса бундай маълумотларни мутлақо қидириб ҳам топиб бўлмайди. Музқаймоқ сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланади ва у тез ўзгарувчанлик хусусиятини юзага келтиради. Музқаймоқлар минус ҳароратда сақланиши талаб этилади. Бундай ҳолатда сақлаш эса музқаймоқнинг эриб, сифати ўзгаришига сабаб бўлади. Бу идишлар эса музлаткич эмас, улар маҳсулотни тўғри тарзда сақлаб беролмайди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ҳар бир ходим ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтиши ва махсус кийим билан таъминланган бўлиши ҳам талаб этилади. Агар сотувчи бирор бир юқумли касалликка чалинган бўлса, савдо пайтида уни мижозларга ҳам юқтириши мумкин.

Бундан ташқари, мавсум бошида ушбу музқаймоқлар лаборатория шароитида текширилганда, улар таркибида стафилококк бактерияси аниқланган. Ушбу бактерия озиқ-овқатга тушганда ва истеъмол қилинганида, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, томоқда яллиғланиш, токсико-инфекция ёки заҳарланиш ҳолатлари юзага келади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг Ўзбекистонда сотилаётган 6 хил турдаги музқаймоқ таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар борлиги аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санэпидқўмита Андижон музқаймоғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг