Андижон ИИБда фуқаронинг ўлиши бўйича суд бошланди
Жамият
−
11 Ноябрь 2020
9089Аввалроқ, Андижон шаҳар ИИБдан ўлиги чиққан фуқаро иши бўйича тергов ҳаракатлари тугатилиб, жиноят иши ҳужжатлари судга юборилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида суд мажлиси бошланди.
Унда судланувчилар:
• Д.Ҳамралиев (1994 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган);
• Қ.Қодиров (1992 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган);
• Э.Райимжонов (1990 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган);
• Ф.Ҳусанбоев (1995 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган);
• П.Мамажонов (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган);
• А.Тўрақулов (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.
Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш.Ражабовдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.
Судланувчилар Д.Ҳамралиев, Қ.Қодиров, Э.Райимжонов, Ф.Ҳусанбоев, П.Мамажонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “б” банди, 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида, А. Тўрақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А.Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб, босим ўтказишган эди. Оқибатда А.Абдукаримов вафот этган.
Суд жараёни давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь