Андижон давлат тиббиёт институти проректори вафот этди
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
11040Андижон давлат тиббиёт институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари номзоди Паттохон Асханов кеча, 24 сентябрь куни 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда институт сайтида хабар берилди.
Паттахон Хабибиллаевич Aсханов, 1961 йил 25 ноябрда туғилган, уч фарзанднинг отаси, 36 йилдан буён Aндижон давлат тиббиёт институтида фаолият кўрсатган. Мехнат фаолиятини 1984 йили фалсафа кафедраси кабинет мудирлигидан бошлаган Паттохон Aсханов ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири лавозимларида ишлаган. 2018 йиилдан умрининг охиригача Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимида меҳнат қилган.
Паттохон Aсхановнинг олим сифатида 100 дан ортиқ илмий мақолалари ва илмий-услубий қўлланмалари чоп этилган.
“Aндижон давлат тиббиёт институти ректорати, меҳнат жамоаси, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ходимлари Паттохон Aсхановнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига чуқур таъзия изхор этади”, дейилади хабарда.
Андижон давлат тиббиёт институти олимнинг вафоти сабабини маълум қилмаган.
LiveБарчаси