Андижон, Бухоро ва Сирдарё электр таъминотида узилишлар бўлмоқда

Жамият

image

Ўзбекистоннинг уч вилояти – Андижон, Бухоро ва Сирдарё электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда "ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖ хабар берди.

“Андижон ҲЭТК” Матбуот хизматининг хабар беришича, “Подстанция Андижон” фавқулодда ҳимоя таъсирида 110кВ.ли Гулшан ҳаво тармоғи юқори фазасида шлейф узилган. Бунинг оқибатида Андижон вилоятининг айрим туманларида автоматик равишда чекловлар киритилган. 

Айни вақтда юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун тезкор ишлар ташкиллаштирилган. 

Юзага келган муаммо бугун тез фурсатларда бартараф этилади. Носозлик сабаблари тегишли мутахассислар томонидан аниқланмоқда. 

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳудуддаги электр тармоқлари тизимида носозликлар келиб чиққан. 

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ хамда унинг таркибидаги барча туман шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан юзага келган узилишларни бартараф этиш ишлари тезкор чиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Бугун, 22 январь соат 15:00 га қадар барча ҳудудларнинг электр энергияси таъминоти тикланади.

“Сирдарё ҲЭТК” Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилоятида кучли шамол, ёғингарчилик ва қор ёғиши кузатилиши натижасида ҳудуднинг электр тармоқлари тизимида ҳам носозликлар келиб чиққан. 

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган узилишларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари электр таъминоти корхоналари тезкор бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилаётганини айтиб, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг