Қандай объектлар ноёб ҳисобланади?

Жамият 4365
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Объектларни ноёб илмий объектлар деб топиш Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
 
Низомга мувофиқ, ноёб илмий объект деб ҳисоблашда объектлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
 
объектнинг республикада ягоналиги;
 
объектнинг илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши ва илмий тадқиқотларда фойдаланилаётган бўлиши;
 
тегишли соҳада ушбу объектсиз фундаментал ёки амалий тадқиқот олиб боришнинг имконсизлиги;
 
объектнинг моддий жиҳатдан юқори қийматга эгалиги.
 
Объектларни ноёб илмий объектлар деб топиш бўйича таклифлар 1 апрелгача қабул қилинади ҳамда 30 апрелгача ноёб илмий объектлар деб топилган объектлар рўйхати эълон қилинади.
 
Тасарруфида ноёб илмий объект бўлган муассаса раҳбари объектнинг сақланиши учун жавобгардир.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×