Анчелотти “Сити”га қарши жавоб ўйинида ғалаба калити нималигини айтди
Спорт
−
27 Апрель 2022
4719“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Сити”га қарши жавоб учрашувида ғалабанинг калити яхши ҳимояланиш, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда UEFА расмий сайти маълум қилган
“Биринчи ўйин “Реал” учун яхши бўлмаган натижа билан тугади. Биз тўртта гол ўтказиб юбордик. Яхши ҳимоялана олмадик. Бу ҳисоб қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилиши мумкин. Рақиб кучли ва улар буни бугун кўрсата олишди. Биз уларга рақобат намойиш эта олмадик. Яхши ҳимоя финал калити бўлади. Тўртта ҳимоячи билан позицияни ёпиб бўлмайди. Ярим ҳимоячилар ёрдами ҳам керак”, деган “Реал” устози.
Италиялик мураббийнинг қўшимча қилишича, Бенземани пенальти тепиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаган.
“Биз якка курашларда ютқаздик ва эътиборлироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бенземанинг пенальтиси ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда пенальти тепувчини алмаштириш фикри бўлмади. Биз Каримга ишонамиз. Барчаси жойида. “Манчестер Сити”жуда яхши ўйнайди. Салбий ҳолат биз тўртта гол ўтказиб юбордик. Ижобий ҳолат эса биз учта гол урдик”, деган Анчелотти.
Маълумот ўрнида, кеча, 26 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ўта қийин ғалабани қўлга киритди. “Реал” ва “Сити” ўртасидаги жавоб учрашуви 4 май куни Мадриддаги “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси