Анчелотти “Реал” “Сити”га қарши қандай услубда ўйнашини айтди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ ярим финалида, “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда асосий эътиборни ҳимоявий ўйинга қаратишини айтди. Бу ҳақда “Реал” клуби расмий сайтида маълум қилинган.

“Агар, сиз уюшқоқ жамоа бўлмасангиз, ҳимояланишда муаммоларга дуч келасиз. Бизнинг услубда ҳимоя ўйинда   муҳим аҳамият касб этади. Яхши ҳимояланиш, ихчам ва уйғун ўйнаш ғалабамизнинг калити бўлиши мумкин. “Сити” тўпга эга бўлганида ҳужумда чўзилишлар бўлади. Агар, шундай бўлса, биз ҳимояланиб, “Сити”нинг ҳужумини назорат остига олишга ҳаракат қилишимиз керак” деган италиялик мураббий.

“Лос бланкос” устозининг қўшимча қилишича, “Реал” вазиятга қараб “Сити”га паст, ўрта ва кучли босим ўтказади. 

“Реал” вазиятга қараб, “Сити”га паст, ўрта ва кучли босим ўтказади. Тўпни қайтариб олганимизда эса, имкониятларимиздан ва ўйинчиларнинг савиясидан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Буни мустаҳкам ҳимояланиш ёки тўғри футбол ўйнаш орқали амалга ошириш мумкин. Қандай ўйнашимиз сир эмас. Биз “Сити”га қарши айнан шундай услубдан фойдаланамиз”, деган Анчелотти. 

Маълумот ўрнида, бугун, 26 апрель куни Манчестер шаҳри (Англия), “Etihad Stadium”да Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида “Манчестер Сити” – “Реал” ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Real” “Siti”ga qarshi

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар