Анчелотти “Реал”нинг ғалабалари сирини айтди

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг бой тарихи ҳамма нарса тугагандек туюлган пайтда ҳам курашни давом эттиришга ёрдам бериши ҳақида гапирган. Бу ҳақда “лос бланкос” устозининг сўзларига таяниб, UEFА расмий сайти маълум қилди.

“Биз кетма-кет равишда ПСЖ, “Челси” ва “Манчестер Сити” каби жамоаларни мағлуб қилдик. Агар, биз буни қандай уддалаймиз, деб сўрасангиз, мен шундай жавоб бераман: жамоамизнинг бой тарихи бизга ҳамма нарса аллақачон тугагандек туюлса ҳам курашни давом эттиришга ёрдам беради. Ҳақиқатдан “Реал” дунёнинг энг буюк клуби ҳисобланади.

Учрашувда деярли мағлубиятга учраган эдик, аммо биз барибир охирги зарбаларни бера олдик. Кучли рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Урилган голлар ҳисобни тенглаштиришга имкон берди. Қўшиб берилган бўлимларда эса биз рақибдан куч, ишонч ва психологик жиҳатдан устун эдик”, деган Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 май куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари доирасида “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Учрашув деярли ўз якунига етаётган бир паллада “Манчестер Сити” “Реал”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратаётган эди. Гўёки “шаҳарликлар” финал йўлланмасини нақд қилганди. Бироқ 90 ва 91-дақиқаларда Родриго Гоис иккита гол урди. Қўшимча бўлимларда Карим Бензема пенальтидан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Натижада умумий ҳисоб 6:5 кўринишига келди. Биринчи ўйин “Манчестер Сити”нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, “Реал Мадрид” ЕЧЛ финалига йўл олди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг