Анчелотти “Реал” майдони ҳолатидан норози
Спорт
−
24 Апрель 2023
4515Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Сантьаго Бернабеу” стадионидаги майдон ҳолатидан норозилигини билдирди.
У жамоанинг Ла Лига доирасидаги “Сельта”га қарши уй учрашувидан (2:0) кейин майдон ҳолатини салбий баҳолади.
Маълум бўлишича, стадионнинг янги майсаси билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд. Анчелотти 9 май куни бўлиб ўтадиган “галактикос”нинг Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидаги биринчи ўйинигача арена майсаси яхшиланишига умид билдирди.
Шунингдек, мутахассис стадиондаги муҳит “Реал”нинг яхши ўйин кўрсатишига ёрдам беришини ва жамоани ҳар доим қўллаб-қувватлаб турган мухлислардан миннатдор эканилигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь