Анчелотти мавсум якунида “Реал”дан кетади
Спорт
−
20 Январь
1480Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда “Onda Cero” нашри хабар берди.
Манбага кўра, бу масала бўйича клуб раҳбарияти ва мураббий ўзаро келишиб олган. Таъкидланишича, Анчелоттининг ўзи мавсум якунида истеъфога чиқишни Пересдан илтимос қилган. Флорентино эса мутахассиснинг илтимосини ерда қолдирмади. Айни дамга келиб, италиялик мутахассис ўрини “Байер” устози Хаби Алонсо эгаллаши тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, Карло Анчелотти “қироллик клуби”да икки бор мураббийлик фаолиятини олиб борган. Дастлаб, у 2013-2015 йилларда клубда ишлаган. Кейин у яна 2021 йилда жамоа бошқарувини қўлга олган. “Реал” мураббий билан бирга Ла Лига, Испания кубоги, Испания Суперкубоги, Европа чемпионлар лигасида 2 марта, Европа Суперкубоги ва “Intercontinental” кубогида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, агар Анчелотти мавсум якунида бирорта совринни қўлга киритмаса, жамоадан кетиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси