Анчелотти айтган гапидан қайтди

Спорт 4647
image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Тчуамени трансферидан кейин, жамоасига бошқа футболчи харид қилмаслигини таъкидлаганди. 

Мадрид клуби вакиллари “Реал Сосьедад” раҳбариятидан ҳужумчи Александр Исак билан боғлиқ вазиятдан хабардор қилиб туришларини сўради.

ОАВда мадридликлар Исак бўйича таклиф билан чиқмоқчи экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, кейин эса пойтахт клуби таркибдаги футболчиларга ишонч билдиришга қарор қилди.

Бироқ, “Mundo Deportivo” нашри “Реал” яқинда жамоани тарк этган сербиялик Лука Ёвич ўрнини швециялик ҳужумчи билан тўлдирмоқчи деб хабар берди. Агар бошқа клублар томонидан унга қизиқиш бўлса, “қаймоқранглилар” футболчи учун курашга киришишга тайёр.

“Transfermarkt” портали Исакни 30 миллион еврога баҳоламоқда. 22 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Сосьедад” таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 2.9
t
×