Ана холос! Артур Таймазов урушга боради.

Спорт 7867

Эркин кураш бўйича 2004 йилги Олимпиада чемпиони, Россия Давлат думаси депутати Артур Таймазов Украинадаги махсус ҳарбий операцияларда иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда Wargonzo лойиҳасининг Telegram каналида хабар берилди.
 
Хабарга кўра, Таймазовнинг танлови кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Спортчи фаолиятининг катта қисмини эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасида ўтказган.

2004 йилги Олимпия ўйинларидан ташқари, курашчи 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам олтин медалларни қўлга киритган, бироқ кейинчалик допинг-тестларида тақиқланган моддалар топилгани сабабли у иккита медалдан маҳрум қилинган эди.

Маълумот учун, Артур Таймазовнинг акаси Тимур Таймазов Украина терма жамоаси таркибида оғир атлетика бўйича 1996 йилги Олимпия ўйинларида чемпион бўлган.

Аввалроқ, кўплаб бошқа рус спортчилари ҳам ҳарбий операцияларга жалб қилингани маълум бўлганди.

Наманганнинг "Навбаҳор" клубида тўп тепаётган ҳимоячи Рустам Ашурматов фаолиятини Россиянинг "Рубин" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ашурматов рус клуби билан уч ярим йиллик шартнома имзолаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси "Рубин"га эркин агент сифатида қўшилади.  Жорий мавсумда Рустам Ашурматов "Навбаҳор" сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи фаолияти давомида "Навбаҳор"дан ташқари "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Кванжу" ва "Канвон" клубларида тўп сурган. "Кванжу" клуби сафида ҳимоячи 2018-2019 йилги мавсумда Корея иккинчи лигасининг бош совринини қўлга киритган эди.

Бодибилдинг бўйича Осиё ва Жаҳон чемпиони Алена Нураева вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, спортчи оққон касаллиги билан касалланган. 

“Сизни ажойиб шахс ва спортчи сифатида эслаб қоламиз! Барча оила аъзолари ва дўстларга самимий ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади федерация хабарида.

Маълумот учун, Нураева ўз фаолияти давомида турли мусобақаларда иштирок этиб 9 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга чиққан.

Қувончбек Ғайбуллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3
t
×