Ана бўлмаса: Навальнийнинг адвокати ҳам ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Навальнийнинг адвокати Василий Дубков ҳам ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Новая газета" ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, адвокат ўтган ҳафта Навальнийнинг онаси билан марҳумнинг жасадини олиш учун Салехардга бирга борган эди. У жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда. Ҳозирча Дубковга қўйилган айблов расман ўз тасдиғини топгани йўқ.

Ўтган ҳафта марҳум мухолифатчининг онаси Людмила Навальная ўғлининг жасадини оиласига қайтариб беришни талаб қилганида адвокат унинг ёнида турган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг октябрь ойида Навальнийнинг уч нафар адвокати Алексей Липцер, Игорь Сергунин ва Вадим Кобзев “экстремистик жамият”да иштирок этганлик айблови билан тергов изоляторига жўнатилганди. Мухолифатчининг вақтида мамалакатни тарк этган яна икки ҳимоячиси Ольга Михайлова ва Александр Федулов сиртдан ҳибсга олиниб, худди шу иш бўйича қидирувга берилган. Тергов маълумотларига кўра, сиёсатчи колониядаги маълумотларни ўз сафдошларига адвокатлари орқали етказиб турган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Алексей Навальнийнинг жасади онаси Людмила Ивановнага топширилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made