Амударёга ўзини ташлаган аёлни қутқаришди

Жамият

image

Кеча, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Aмударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 октябрь куни соат 11:30ларда “Cobalt” русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган. Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққан.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Амударёга ўзини ташлаган аёл

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар