3 машина иштирокидаги ЙТҲ бобо ва набирани ҳаётдан олиб кетди 

3-саҳифа

image

Кеча, 1 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида Lifan, Nexia ва Isuzu автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ оқибатида Nexia русумли автомобилнинг йўловчиси ва унинг 4 ёшли набираси вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа соат 18:00 атрофида Республиканинг Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р181 “Кипчоқ-Манғит-Туркманистон” автомобиль йўлининг 12-13 километрлари оралиғида содир бўлган.

ЙТҲга 1968 йилда туғилган ҳайдовчи У.Ю. Lifan русумли юк ташувчи мотоциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурулиши сабаб бўлган. Мотоцикл ортидан ҳаракатланиб келаётган 1956 йилда туғилган ҳайдовчи К.Б. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган ва бунинг оқибатида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шундан сўнг, Nexia 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.М. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида, Nexia русумли автомобиль йўловчиси 1960 йилда туғилган А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг