Амударё туманига ҳоким тайинланди
Жамият
−
13 Сентябрь 2023 5449 1 дақиқа
Сабир Хожаметов Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 сентябрь куни Амударё тумани халқ депутатларининг 64-йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Сабир Хожаметов Амударё тумани ҳокими этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Сабир Хожаметов меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалигида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, республика Вазирлар Кенгаши раҳбарининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Жўқорғи Кенгеснинг аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитасида масъул ходим лавозимларида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь