Амир Темур хиёбонида нималар бўлди? ИИББ изоҳ берди
Жамият
−
14 Июль 2021
27236Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад ўғли келган. Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Пойтахтнинг Амир Темур хиёбонида Мамедов С.ни кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, мамлакатда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган.
Шундан сўнг блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермаган.
LiveБарчаси