Амир Хон фаолиятини якунлаш ниятида
Спорт
−
04 Апрель 2020
10815Биринчи яримоғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Амир Хон яқин вақт ичида боксдаги профессионал фаолиятини якунлаш ниятида.
“Яна рингга кўтариламанми? Буни ўзим ҳам билмайман. Бу саволни ўзимга қайта-қайта беряпман. Машғулот лагеридан қайтганимдан сўнг аниқ қарорга келаман. Агарда жанг қила олмаслигимни билсам фаолиятимни якунлайман”, дея изоҳ қолдирган Амир Хон.
2019 йил 13 июль куни Амир Хон профессионал боксда енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Билли Дибга қарши жанг қилган ва рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонган.
Маълумот ўрнида, Амир Хон боксдаги профессионал фаолиятида 39 маротаба рингга кўтарилган ва 34 та жангни ғалаба билан якунлаган. 5 марта мағлубиятга учраган. 39 жангнинг 21 тасида рақибларини нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритган. Амир Хон ярим ўрта вазн тоифасида WBA (2009-2011) ва IBF (2011) йўналишида жаҳон чемпиони бўлган.
LiveБарчаси