Американинг энг гўзал аёли аниқланди

Бу қизиқ

image

АҚШнинг Алабама штатидаги Оберн университетининг 22 ёшли ҳамшира талабаси Абби Стокард “Америка гўзали 2025” танлови тожини қўлга киритди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мусобақа Флорида штатининг Орландо шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Американинг 52 штати ва Колумбия округидан вакиллар иштирок этди.

“Мисс Техас” унвонини қўлга киритган биринчи хорижлик Анетте Аддо-Ёбо иккинчи деб топилди, Теннесси, Флорида ва Огайо штатлари вакилалари кучли бешликни якунлади.

Мусобақа иштирокчиларнинг ялтироқ тилла рангли мини либослар ва қора камарларда саҳнага чиқиши билан бошланди, ҳафта бошида ўтказилган дастлабки мусобақалардан 11 нафар финалчи танлаб олинганди.

Беллашув давомида тож ва 50 минг доллар пул мукофоти учун курашаётган финалчилар рақс машқларини ижро этган ва шахсий интервью, фитнес, истеъдод, кечки мода ва саҳна саволи сингари бир нечта номинациялар бўйича беллашган.

Маълумот учун, ушбу танловнинг 2024 йилдаги ғолиби АҚШ армияси зобити Альма Купер бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 76 мамлакат вакилалари иштирок этган “Miss Earth” (Ер гўзали) танловида австралиялик модель Жессика Лейн ғолиб бўлганди ва Ер юзининг энг гўзал аёли бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Абби Стокард “Америка гўзали 2025” танлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг