Америкаликлар “Путин солиғи” тўлаяпти – Байден

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 10 июнь куни инфляция АҚШ учун “ҳақиқий синов” эканлигини тан олди ва бунда Россияни айблади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Лос-Анжелес портида инфляция ва унинг маъмуриятининг нархларни пасайтириш чоралари ҳақида гапирар экан, Байден “АҚШда [Президент Владимир] Путиннинг озиқ-овқат ва бензинга солиғига ўхшаш нарса бунгача ҳеч қачон кузатилмаганини” таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Америка инфляцияга қарши дунёнинг ҳеч бир давлатида бўлмагани каби кучли позициядан туриб кураша олади”.

“Аммо хато қилманг, инфляция америкалик оилалар учун ҳақиқий муаммо эканлигини тушунаман. Бугунги инфляция ҳисоботи Америка аллақачон билган нарсани тасдиқлайди: Путин сабаб нархлар ошиши Америкага қаттиқ зарба бермоқда. май ойидаги нархлар ўсишининг ярми ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ нархлари, энергия ва озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади”, дейди давлат раҳбари.

У АҚШ меҳнат департаментининг ҳисоботига изоҳ берди, унга кўра, май ойида мамлакатда истеъмол нархлари йиллик ҳисобда 8,6 фоизга ошган, бу 1981 йил декабридан бери энг катта ўсишдир.

“Мен Путин сабаб нархлари ошишига барҳам бериш, газ ва озиқ-овқат нархини пасайтириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деб давом этган Байден.

Байден АҚШ “Украина элеваторларида тиқилиб қолган” 20 миллион тонна донни олиб чиқиш учун “европалик ҳамкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини” такрорлаган. 

“Биз бу борада уларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдамиз, Россия эса экспортни тўсиб қўймоқда. Уларни Қора денгизга олиб чиқишга рухсат йўқ. Биз эса нархларни пасайтириш учун уни мамлакатдан қандай олиб чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпмиз”, деган Вашингтон маъмурияти раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

706

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг